Иловадан фойдаланишдан олдин, илтимос, қуйидаги лицензия шартномаси шартларини ўқинг.
Иловадан ҳар қандай усулда фойдаланиш ушбу лицензия шартномаси шартларини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилишингизни англатади.
Агар сиз лицензия шартномасини тўлиқ қабул қилмасангиз, иловадан ҳеч қандай мақсадда фойдалана олмайсиз.
1.1. Ушбу Лицензия шартномаси (кейинги ўринларда Лицензия деб юритилади) мобил қурилмалар учун “Mustang Taxi” иловаси (кейинги ўринларда Илова деб юритилади) дан фойдаланиш шартларини белгилайди ва ушбу иловадан фойдаланувчи ҳар қандай шахс билан имзоланади.
1.2. Иловани нусхалаш, уни мобил қурилмасига ўрнатиш ёки Иловадан бирор-бир мақсадда фойдаланиш орқали Фойдаланувчи Лицензиянинг барча шартларига тўлиқ ва сўзсиз розилигини билдиради.
1.3. Иловадан фақат ушбу Лицензия шартларига мувофиқ фойдаланишга рухсат берилади. Иловадан Лицензиянинг ҳар қандай шартларини бузган ҳолда фойдаланиш тақиқланади.
1.4. Илова фойдаланувчи томонидан ушбу Лицензия қоидалари ва шартларига мувофиқ шахсий нотижорат мақсадларда бепул фойдаланиши мумкин.
1.5. Лицензия шартлари Ҳуқуқ эгаси томонидан ҳеч қандай махсус огоҳлантиришсиз ўзгартирилиши мумкин. Янги таҳрир эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
1.6. Иловадан фойдаланган ҳолда, Фойдаланувчи маълумот берувчи хабарларни, шу жумладан мобил телефон рақамига матнли (SMS) ёки push-хабарларни олишга розилигини беради.
2.1. Ҳуқуқ эгаси бепул ва оддий (эксклюзив бўлмаган) лицензия асосида Фойдаланувчига Иловадан қуйидаги йўллар билан фойдаланиш ҳуқуқини беради:
2.2. Илова “Mustang Taxi” номи остида қўлланилади. Фойдаланувчи илова номини ёки муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги билдиришномаларни ўзгартириши тақиқланади.
3.1. Фойдаланувчи илованинг объект коди ва манба кодини ўзгартириши, декомпиляция қилиши ёки шифрини очишга қаратилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин эмас.
3.2. Ҳуқуқ эгасининг ёзма розилигисиз Иловани тижорат мақсадларида қайта ишлаб чиқариш ва тарқатиш тақиқланади.
4.1. Илованинг баъзи функциялари фақат Интернет мавжуд бўлганда ишлайди. Интернет учун тўловлар фойдаланувчининг тарифига мувофиқ амалга оширилади.
4.2. Илова доирасидаги маълумотлар Ҳуқуқ эгасининг шериклари томонидан тақдим этилиши мумкин. Ҳуқуқ эгаси ушбу маълумотларнинг долзарблиги ва хизматлар нархи учун жавобгар бўлмайди.
4.3. Фойдаланувчи шахсий маълумотларини қайта ишлашга ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Ҳуқуқ эгасининг шерикларига ўтказилишига розилик беради.
4.4. Илова фойдаланувчининг мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтказилади. Илова ўчириб ташланганда ҳам фойдаланувчи маълумотлари тизимда сақланади ва қайта ўрнатилганда тикланади.
5.1. Илова "худди шундай" (as is) тақдим этилади. Ҳуқуқ эгаси илованинг узлуксиз ишлашига ва фойдаланувчининг барча кутишларига мос келишига кафолат бермайди.
5.2. Ҳуқуқ эгаси иловадан фойдаланиш натижасида келиб чиққан тўғридан-тўғри ёки билвосита зарарлар учун жавобгар эмас.
5.3. Барча мурожаатлар ва даъволар admin@mustangtaxi.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.
5.4. Ушбу Лицензия Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.